Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони делегацияси Рақамлаштириш вазирлигига келди (фото)

Саудия Арабистони делегацияси Рақамлаштириш вазирлигига келди (фото)

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Саудия Арабистонининг Vision Invest ва ACWA Power компаниялари бошқарув кенгаши раиси, Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси Муҳаммад Абдуллоҳ Абунайян бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Дастлаб, меҳмонларга рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, IT Parkdда яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, делегация аъзолари Uzinfocom фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Шундан сўнг бўлиб ўтган учрашувда Муҳаммад Абунайян Vision Invest компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берди.

Музокаралар давомида Vision Invest ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида телекоммуникация соҳасини ривожлантириш, IT аутсорсинг хизматларларини амалга ошириш бўйича режалаштирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг