Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазири Урганчдаги “Next level group” фаолияти билан танишди

Рақамли технологиялар вазири Урганчдаги “Next level group” фаолияти билан танишди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хоразм вилоятига ташрифи давомида Урганч шаҳрида ташкил этилган “Next level group” масофавий хизматлар маркази фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида марказ фаолияти ва унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди. Шунингдек, у ерда ёшлар учун муносиб иш ўринлари яратиш, вилоятда IT-экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар берилди.

“Next level group” тизимида “Next level” ва “FlagmenMI” масъулияти чекланган жамиятлари фаолият юритади.

“Next level group” АҚШ ва Европа мамлакатлари (Буюк Британия, Франция ва Россия)га ташқи хизмат кўрсатувчи провайдер сифатида маълум бизнес функциялари ва жараёнлари, дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва рақамли идентификациясини яратиш бўйича шартнома асосида масофадан туриб хизмат кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг