Рақамли технологиялар вазири сурхондарёлик ёш тадбиркорлар ва фрилансерлар билан учрашди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида IT-соҳасида фаолият юритаётган ёш тадбиркорлар ва фрилансерлар билан учрашди.
Очиқ мулоқотда вилоятда АйТи соҳасини ривожлантириш, соҳада ёшлар бандлигини таъминлаш, янги корхоналар ташкил этиш орқали иш ўринларини яратиш, IT-хизматлар экспортини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Вазир фрилансерларга ўз бизнесини юридик шахс тузиб, IT Park резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш орқали IT хизматлар экспортини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берди.
Учрашувда ёш тадбиркорлар ва фрилансерларнинг таклиф ва истакларига мувофиқ, уларга IT Park томонидан имтиёз асосида бепул, тўлиқ жиҳозланган жойлар беришга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter