Рақамли технологиялар вазири IT Park экспортчи резидентлари билан очиқ мулоқот ўтказди (фото)

Бугун, 10 июн куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва IT Park экспортчи резидентлари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот экспортчи резидентлар учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини қўллаб-қувватлашга бағишланди.
Учрашувда IT Parkнинг 100 дан ортиқ резидентлар, жумладан, EXADEL, G-core, EPAM Systems ва бошқа кўплаб компаниялар, Tehnikum, Najot Ta‘lim, PDP Academy, Alif tech, Bilim tech, Realsoft, Texnopark Al-Jabr каби таълим компаниялари вакиллари қатнашди. Бундан ташқари, мулоқотга IT Parkнинг Ўзбекистон ҳудуларидаги резидентлари ҳам онлайн шаклда қўшилишди.
Тадбирда IT Park томонидан амалга оширилган ишлар ва унинг келгусидаги режалари ҳақида, экспорт билан шуғулланувчи ва таълим резидентлари сони йилдан-йилга ўсиб бораётгани, уларга давлат томонидан яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар, қабул қилинган фармондаги янгиликлар, 2030 йилгача Президент томонидан белгилаб берилган мақсад ва вазифалар, етук IT-мутахассисларни етиштириб чиқариш бўйича барча зарур шарт-шароитлар яратиш ва кадрларга қўйилган талаблар тўғрисида маълумотлар берилиб, тақдимот қилинди.
Очиқ мулоқотда компаниялар вакилларининг саволларига Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва бошқа масъуллар жавоб беришди. Келгусида ҳамкорликда қилинадиган ишлар келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter