Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар вазири GCore компанияси вакиллари билан учрашди

Рақамли технологиялар вазири GCore компанияси вакиллари билан учрашди

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов GCore жамоатчилик ва ҳукумат билан алоқалар бўйича глобал директори Питер Содерманс ҳамда GCore бош менежери Глеб Григориан билан учрашди.

Учрашувда дастлаб Ўзбекистонда GCoreни кенгайтириш режалари ҳақида қисқача маълумотлар берилди. Шунингдек, ҳамкорлик масалалари, Ўзбекистон ҳудудида GCore булутли хизматларини тақдим этиш, компания хизматларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳамда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: GCore оммавий булутли ва компютер хизматлари, контентни ривожлантириш, хостинг ва хавфсизлик ечимлари бўйича халқаро етакчи ҳисобланади. Компания корпоратив даражадаги корхоналарни биринчи даражали булутга асосланган хизматлар билан таъминлаш учун мўлжалланган глобал инфратузилмани бошқаради.

Компаниянинг бош офиси Люксембургда жойлашган, Вилнюс, Краков, Белград, Никосия, Тбилиси, Тошкент, Манила, Сеул ва Токиода офислари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг