Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси IT Park Uzbekistan мажмуасига ташриф буюрди (фото)

Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси IT Park Uzbekistan мажмуасига ташриф буюрди (фото)

Фото: Digital.uz

Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Тошкент шаҳридаги IT Park Uzbekistan мажмуасида бўлди.

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамроҳлигидаги делегация аъзолари юртимиздаги IT соҳасидаги ислоҳотлар билан яқиндан танишишди.

Мазкур учрашувда Рақамли технологиялар вазири ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов томонидан қилинган тақдимотда меҳмонларга мамлакатимизда IT соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик бугун сермаҳсул бўлаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Ташриф буюрган меҳмонлар билан мулоқот давомида Президентимиз томонидан соҳани янада ривожлантириш учун белгилаб берилган топшириқлар ижросини амалга ошириш, жумладан, IT-экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказиш ва Ўзбекистонни IT-ҳабга айлантириш йўлида келгусидаги режалар ҳақида гапириб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг