Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон делегацияси Лунгуандаги “ақлли шаҳар” билан танишди

Ўзбекистон делегацияси Лунгуандаги “ақлли шаҳар” билан танишди

Фото: Mitc.uz

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Хитойга хизмат сафари давомида Лунгуан туманидаги “ақлли шаҳар” марказининг фаолияти ва тажрибасини билан яқиндан танишди.

Хусусан, бу ерда юқори қувватли булутли серверлардан фойдаланган ҳолда, аппарат таъминоти ва маълумотлар ҳажмини оптимизация қилиш имкониятлари ўрганилди.

Маълумотларга кўра, Лунгуанда “ақлли шаҳар” лойиҳаси амалга оширила бошланганидан бери туманда ўғрилик, талончилик ва босқинчиликлар 53,2 фоизга қисқарган. Ушбу “ақлли шаҳар” ягона платформа мужассамлашган бўлиб, сунъий интеллектга асосланган. Ҳозирги кунда сунъий интеллект ҳамда машинали ўқитишнинг аниқлик даражаси 91 фоизга етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг