Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон билан ахборот технологиялари соҳасида ўзаро алоқалар кучайтирилади

Озарбайжон билан ахборот технологиялари соҳасида ўзаро алоқалар кучайтирилади

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “InMerge” инновацион саммити доирасида Озарбайжон Республикаси Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев билан учрашув ўтказди.

Унда икки мамлакат ўртасида АКТ соҳасида ҳамкорлик алоқалари ҳолати ва ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида электрон ҳукумат, телекоммуникация, космос, электрон ҳужжат алмашинуви ва рақамлаштириш орқали савдо алоқаларини янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

Шу мақсадда икки вазирлик мутасадди вакиллари ўртасида ишчи гуруҳ тузилди ва ишчи гуруҳга чуқур таҳлиллар асосида вазирликлар ўртасида йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг