Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Seeds for the future 2024” таълим лойиҳаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилди

“Seeds for the future 2024” таълим лойиҳаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилди

“Seeds for the future 2024” таълим лойиҳаси доирасида 14 мамлакатдан 150 нафар талаба Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Кеча, 11 август куни Amity Ташкент Университетида талабалар иштирокида “Global village” маданий дастури бўлиб ўтди. Унда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, ҳар бир мамлакатнинг миллий урф-одат ва анъаналари билан танишиб, талабалар билан мулоқотда бўлди.

“Seeds for the future 2024” илғор технологиялар ва ечимларни ўрганиш бўйича бир ҳафталик амалиёт бўлиб, соҳанинг етакчи мутахассислари иштироки, шунингдек, ҳар йили ўтказиладиган Tech4Good танлови ва бошқа бир қатор тадбирларни ўз ичига олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг