Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда чет тилларини билишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда

Ўзбекистонда чет тилларини билишга бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда

2024 йилнинг январ-август ойларида my.gov.uz орқали “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш” давлат хизматига жами 166 408 та ариза топширилди. Шундан 126 383 нафар талабгор чет тиллари бўйича сертификатларни қўлга киритган.

Кутилганидек, инглиз тили – 142 280 та ариза билан етакчиликни қўлга киритди. Кейинги ўринни турк тили – 17 127 та ариза билан эгаллади. Араб тилига эса 3 144 та ариза топширилди.

Ҳудудлар кесимида сертификат олиш бўйича Тошкент шаҳри (24 438 та ариза) етакчи эканлигини кўрсатди. Ундан кейинги ўринда Самарқанд вилояти (14 792 та ариза) бўлди. Фарғона ҳам чет тилларини ўрганиш бўйича фаол (11 645 та ариза) вилоятлардан бирига айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг