Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё талабалари учун Huawei “Seeds for the Future 2024” таълим лойиҳаси якунланди

Ўзбекистонда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё талабалари учун Huawei “Seeds for the Future 2024” таълим лойиҳаси якунланди

Тошкентда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари талабалари учун Huawei “Seeds for the Future 2024” таълим дастурининг ёпилиш маросими, шунингдек, Tech4Good танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бир ҳафта давомида 14 мамлакатдан 150 нафар лойиҳа иштирокчиси илғор АКТ технологияларини ўрганиш, технологик етакчилик кўникмаларини ошириш ҳамда жаҳон тенденциялари бўйича маъруза ва муҳокамаларда иштирок этиш учун интенсив тренингда қатнашди.

Huawei компанияси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва АйТи-таълим уюшмаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “Seeds for the Future 2024” минтақавий дастурининг тантанали ёпилиш маросимини ўтказди. Маросимда Ўзбекистон АКТ сектори вакиллари, Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар вакиллари, шунингдек, Huawei компанияси раҳбарияти иштирок этди.

Ёпилиш маросимида Республикаси рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Ван Шунли, Покистон Ислом Республикаси парламенти аъзоси, Бош вазирнинг таълим ислоҳотлари бўйича маслаҳатчиси Наушин Аднан ҳам иштирок этди.

Маросимда “Seeds for the Future 2024” дастури доирасида ҳар йили ўтказиладиган “Tech4Good” танлови ғолиблари Қувайтнинг “Future Gadget Lab” жамоаси ва Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) “Team Beyond Limits ” жамоаси тақдирланди.  Жамоалар келгуси йили Хитойда бўлиб ўтадиган глобал финалдаги иштирокини давом эттирадилар. Саудия Арабистони, Баҳрайн ва Уммон талабаларининг лойиҳалари ҳам алоҳида таъкидланди.

Tech4Good танлови ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш ва уларни ўз жамиятларида ижобий ўзгаришлар яратишга жалб этишга қаратилган. Ушбу ноёб платформа ёш талабаларни энг янги АКТ технологияларининг улкан салоҳиятидан фойдаланган ҳолда долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ундайди.

Талабалар Тошкент шаҳрида илғор АКТ технологиялари, илмий ва технологик етакчилик, глобал мавзулардаги мунозаралар, Tech4Good гуруҳ лойиҳалари ва бошқалар бўйича интенсив тренинглар ва семинарларда қатнашдилар. Иштирокчилар 5Г, сунъий интеллект ва булутли технологиялар, Wi-Fi 7 технологиялари ҳақида яхши тушунчага эга бўлдилар. Шунингдек, талабаларга Huawei ва Марказий Осиёдаги етакчи электроника ишлаб чиқарувчи ва Ўзбекистондаги энг йирик компаниялардан бири бўлган Artel  компаниясига ташриф буюриш ва мутахассислар билан мулоқот қилиш имконияти берилди.

Саккиз маҳаллий университетдан 15 нафар ўзбекистонлик талаба: Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкентдаги Амити университети, “Янги Ўзбекистон” университети, Тошкентдаги Турин политехника университети, Тошкент халқаро таълим университети, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети, Мирзо-Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари “Seeds for the Future 2024” лойиҳасида иштирок этди. Сўнгги тўққиз йил ичида ўзбекистонлик 147 нафар талаба Huawei дастури иштирокчисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўтган йили “Tech4Good” танловининг минтақавий ғолиби “Aquatibia” лойиҳаси билан Ўзбекистон жамоаси бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг