Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Онкология – онгни синдирмасин!

Онкология – онгни синдирмасин!

Куни кеча Тошкент шаҳридаги “Сен кучлисан” волонтёрлик ташкилоти томонидан “Онкология – онгни синдирмасин” лойиҳасига старт берилди. 

Бугунги кунда энг тез ривожланаётган IT соҳасига фақат энг муносибларгина қадам қўяди, десак муболаға бўлмайди.

“Сен кучлисан” лойиҳаси кашф этган 12 нафар болалар ҳам айнан шундай юрагида ўти борлардан.

Зеро, улар дард деган синов қаршисида синмай, 300 нафардан ортиқ номзодлар орасидан танлаб олинган.

Агентлик IT соҳасига қизиқувчи 12 нафар бемор болаларнинг ҳар бирига тезкор ва энг замонавий ноутбук ва олам-олам шодлик ҳадя этди.

Яна бир муҳим жиҳат – “Ёшлар ишлари агентлиги” нафақат бу қурилмаларни ҳадя қилди, балки ғолиб болаларнинг “Ustoz AI” онлайн платформаси ҳамда малакали мутахассислар томонидан дастурлаш, график-дизайн ва бошқа замонавий касбларга ўқитилишини ҳам ташкиллаштирмоқда.

Айтиш жоизки, дарслар шифокорларнинг назорати остида, даволанишга ҳамоҳанг олиб борилишига алоҳида эътибор берилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг