Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда Women in Tech Global Awards мукофоти доирасида минтақавий CCA Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тошкентда Women in Tech Global Awards мукофоти доирасида минтақавий CCA Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Грузия, Қирғизистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатлардан АйТи соҳаси йетакчилари, стартап асосчилари ва инноваторларни бир жойга тўплади.

Маросимда Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова, Women in Tech Global асосчиси ва бош директори Aюми Мур Aоки ва Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан делегациялар иштирок этди.

Ушбу мукофот технологиялар ва STEAM (фан, технология, муҳандислик, санъат, математика) соҳаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган хотин-қизларни тақдирлайди. Мукофот нафақат муваффақиятга еришган аёлларни еътироф етади, балки ёш авлод қизларини ҳам АйТи ва технологиялар соҳасида карйера қилишга илҳомлантиради.

Бу йилги CCA Awards учун минтақадаги барча давлатлардан аризалар келиб тушди. 45 номзод финал босқичига чиқди ва уларнинг 9 нафари ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра енг яхшилар сифатида эътироф этилди.

Ғолиблар:

Aзиза Нематова, Ўзбекистон, Apprentice, Cyber Security Club Uzbekistan, ASPIRING TEEN тоифасида;

Назели Тер-Петросян, Aрманистон, AI Researcher, Founding Member & AI Developer, WOMAN IN WEB3;

Рада Исломова, Қозоғистон, CEO Wonder Women, BEST ALLY;

Камила Даминова, Ўзбекистон General Director, LLC "HEAL" - Health Care, MOST IMPACTFUL INITIATIVE;

Ламан Aлийева, Озарбайжон, Co-Founder, Artificial Intelligence HUB, MOST DISRUPTIVE;

Саломе Кукава, Грузия, Founder & CEO, Globalize, TECH DIPLOMACY;

Aссел Сейфуллина, Қозоғистон,  Founder, Global Green Hub, GREENTECH STARTUP;

Нигора Дадаева, Ўзбекистон, Director, Founder, MedTech AI Solutions, LIFETIME ACHIEVEMENT;

Динара Козҳамжарова, Қозоғистон, Co-Founder, CTO, Qabi Tech, GLOBAL LEADERSHIP.

“Технологиялар дунёси чексиз ва энг муҳими, тенг имкониятлар эшигини очади. Ўзбекистон билан ҳамкорлик ушбу соҳада инновацияларни ривожлантиришга кўмаклашади. Women in Tech ташкилотининг фаолияти Ўзбекистонда технология соҳасидаги гендер мувозанатини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларга ёрдамчи восита бўлиб хизмат қилади. Биз аёлларнинг технологиялар орқали дунёни яхшилашда эришаётган ажойиб натижаларини эътироф этганимиздан фахрланамиз. Бу нафақат уларнинг шахсий ғалабаси, балки АйТи соҳасида тенглик ва хилма-хилликка еришиш йўлида муҳим қадамлардан биридир” - деди Aюми Мур Aоки.

Women in Tech ҳақида:

Women in Tech – бу 2017 йилда ташкил этилган глобал ташкилот бўлиб, унинг мақсади аёлларнинг технологиялардаги иштирокини кенгайтиришдир. Ташкилот дунё бўйлаб 56 дан ортиқ мамлакатларда 250 мингдан ортиқ иштирокчиларни бирлаштиради. Ушбу ташкилотнинг бош офиси Франсияда жойлашган. UN Women билан доимий ҳамкорлик қилиб келади. Women in Tech Global асосчиси ва бош директори Aюми Мур Aоки дунёнинг 100 етакчи аёллари рўйхатига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг