Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий шаҳрида янги BPO маркази ўз фаолиятини бошлади

Навоий шаҳрида янги BPO маркази ўз фаолиятини бошлади

 Рақамли технологиялар вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий шуъбаси ҳамда IT Park Навоий филиали ҳамкорлигида Навоий шаҳрида янги BPO маркази (“Haul World Transportation Navoiy” МЧЖ) ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур компания Америка Қўшма Штатларига масофадан туриб аутсорсинг хизматини кўрсатади. Ҳозирда 6 нафар ишчи ўрни билан яратилган ушбу масофавий хизматлар кўрсатиш маркази яқин олти ой ичида ишчи ўринлар сонини 20 тага етказиш режалаштирилган. 

Шу билан бирга, BPO мактаби ташкил этиш орқали 30 нафардан ортиқ ёшларни касбга ўргатиш ва қисқа вақт ичида иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда. 

Шу ўринда, компания томонидан кўрсатилган хизматлар улуши Навоий вилояти экспорт кўрсаткичлари ошишига ҳам хизмат қилади. Бу эса вилоят ёшларини АйТи соҳасида билимларни чуқур эгаллашларига замин яратади. 

Эндиликда Навоий шаҳридан туриб, океан ортидаги юк машиналарининг ҳаракати бошқариш орқали юқори маош олаётган ҳудуд ёшларни бир даврага жамлаши, янги ташаббуслар устида иш олиб бориши бош мезон этиб белгиланди.

Маълумот ўрнида: бугунги кунда “Haul World Transportation Navoiy” МЧЖ IT Park резиденти ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг