Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бойсунда юқори маошли ишчи ўринларини яратиш режалаштирилмоқда

Бойсунда юқори маошли ишчи ўринларини яратиш режалаштирилмоқда

Фото: "Mitc.uz"

Бугун, 4 май куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида Бойсун туман телекоммуникация боғламасига ташриф буюрди.

AКТ вазири у ерда ташкил этилаётган BPO марказини кўздан кечирди.

Сурхондарё вилоятида AКТ соҳасида хизматлар улушини кўтариш ва вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ёшларга юқори даромадли янги иш ўринларини яратиш мақсадида Бойсун туманида намунали BPO марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

AКТ вазири «Ўзбектелеком» AК Бойсун туман филиалининг иш фаолияти билан танишиш асносида янги ташкил этилаётган BPO маркази лойиҳаси билан ҳам яқиндан танишди. Бинонинг мавжуд бўш турган қисмини замон талаблари асосида таъмирлаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда лойиҳани ишга тушириш бўйича кўрсатмалар бериб ўтди.

Қайд этилганидек, ёшларни AКТ соҳасига кенг жалб этиш ва юқори ҳақ тўланадиган IT-касбларини ривожлантириш уларнинг бандлигини янада оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг