Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда янги BPO-маркази очилди

Самарқандда янги BPO-маркази очилди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

27 октябрь куни Самарқанд шаҳрида «Prime Samarkand» деб номланган навбатдаги BPO-марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда AКТ вазири Шерзод Шерматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

BPO-марказини ташкил этишдан мақсад — ёшлар учун иш ўринларини яратиш, хорижий буюртмачи компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, келгусида Ўзбекистонни минтақавий IT хабга айланишида ўз ҳиссасини қўша оладиган юқори даражадаги IT мутахассисларни етиштириш ва бу орқали Ўзбекистондаги инсон капиталини ривожлантириш.

Марказ раҳбарлари билан учрашув давомида келажакдаги аниқ режалар борасида мавжуд бир қанча масала ва таклифлар муҳокама қилинди.

Мазкур BPO-маркази, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Park, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) кўмагида очилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг