Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"Лойиҳа бошқаруви" мавзуси бўйича учрашув ўтказилади

Фото: Digitaledu_uz

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълимни ривожлантириш маркази "UzGeeks ҳамжамияти"билан ҳамкорликда "Project Management" мавзусига бағишланган учрашув ўтказади.

"Meetup" қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:

1. “Кириш сўзи” - Рустам Каримжонов (Рақамли технологиялар вазири ўринбосари)

2. “Лойиҳа менежери ким, у нималарни билиши керак?” - Элбек Баҳромов (PM, Sinaps);

3. “Жамоа бошқариш усуллари” - Анвар Нарзуллаев (CEO, Mohirdev).

4. "АйТи жамоа қуриш ва лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳатлар" - Сардор Душамов(CTO, Workly)

"Meetup"да иштирок этиш учун UzGeeks сайтида рўйхатдан ўтиш керак.

Учрашув 30-март соат 14:00 да Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Муминов кўчаси, 4А(Рақамли технологиялар вазирлиги биноси)да бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг