Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коррупцияга қарши курашишга бағишланган семинарда вазирлик тизими раҳбар-ходимлари иштирок этди

Коррупцияга қарши курашишга бағишланган семинарда вазирлик тизими раҳбар-ходимлари иштирок этди

Фото: Digital.uz

Бугун, 29 ноябр куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда “Коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва олдини олиш, ички аудит, монополияга қарши курашиш, рақобат қонунчилиги ва унинг бузилиш эҳтимоллари, давлат харидлари жараёнида ҳамда давлат хизматида манфаатлар тўқнашуви масалалари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда Рақамли технологиялар вазирлиги раҳбарияти ва вазирлик тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбар-ходимлари иштирок этди.

Унда ташкилотларда давлат харидлари жараёнида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва олдини олиш, давлат хизматида манфаатлар тўқнашуви масалалари бўйича маҳаллий экспертларнинг маърузалари тингланди.

Шунингдек, давлат бюджети ғазна ижроси жараёнида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит ходимлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда монополияга қарши сиёсат ва унга амал қилиш, рақобат қонунчилиги ва унинг бузилиш эҳтимоллари бўйича ҳам тушунчалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг