IT Park резиденти — “Sitelabs company” офисига ташриф

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Наманган шаҳрида жойлашган IT Park резиденти — “Sitelabs company” фаолияти билан танишди.
Ушбу офисда 100 га яқин ёшлар юқори даромадли иш билан таъминланган ва йилига 1 миллион доллар атрофида экспортга эришиш режа қилинган.
Қолаверса, компания турли IT-хизматлари: IT-аутсорсинг, дастурий таъминотни жорий этиш, маълумотларни булутли сақлаш, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келади.
Ташриф давомида вазир компания фаолияти билан атрофлича танишиб, унинг экспорт ҳажмини кенгайтириш, янги стартапларни жорий этиш, кўпроқ ишчи ўринлари яратиш юзасидан таклифлар бериб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter