IT Park резиденти — “MAAB Innovation” фаолияти билан танишув (фото)

Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ва вазир маслаҳатчиси Камола Собирова IT Park резиденти — “MAAB Innovation” МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона таъсисчилари билан суҳбат давомида вазирлик вакилларига компаниянинг фаолияти, келажакдаги режалари, Ўзбекистонда “Business Intelligence” йўналишида етук мутахассисларни тайёрлаш ва савдо ҳажмини ошириш бўйича режалар тақдимоти ўтказилди.
Ушбу корхона асосан IT-хизматларини кўрсатиш ва экспорти билан шуғулланади ва унинг бош экспорт бозори АҚШ ҳисобланади. Корхонанинг 2023 йилдаги хизматлар экспорти ҳажми 1,8 миллион АҚШ долларни ташкил қилди. Ҳозирда корхона ходимлари сони 100 нафарни ташкил қилади.
Корхона фаолиятининг дастлабки босқичида тайёр мутахассис етишмаслиги сабабли исттеъдодли кадрларни бепул ўқитиш йўлга қўйилган. Ходимларнинг барчаси 10 000 дан ортиқ ёшлар орасидан мантиқий фикрлаши ва инглиз тили даражаси юқори ёшлар орасидан саралаб олиниб, бепул ўқитилиб ишга қабул қилинган.
Танловлардан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга корхона томонидан барча шароитлар яратилиб, бугунги кунда талаб энг юқори бўлган SQL, SSIS-SSRS-SSAS, POWER BI, TABLEAU, AZURE, PYTHON, C# ва бошқа бизнес инструментлар ҳамда инглиз тили бепул ўқитилиб келинмоқда.
Компанияда таълим олиш учун замонавий хоналар, бепул коворкинг, тадбирлар ўтказиш учун махсус жойлар ташкил қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter