HP компаниясининг катта вице-президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШда Hewlett Packard (HP) компаниясининг катта вице-президенти, ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича раҳбари Британи Масалосало билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантириш ҳамда мамлакатимизни IT-хабга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида ўзаро фикр алмашди.
Учрашувда 2023 йилнинг 15 июн куни Тошкент шаҳрида вазирлик ва HP компанияси ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандумида кўзда тутилган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ҳам муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳалар Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш ва IT Park резидентларига қатор қулайликлар яратиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter