Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар бир мутахассис учун субсидия ажратиш масаласи муҳокама қилинди

Ҳар бир мутахассис учун субсидия ажратиш масаласи муҳокама қилинди

Фото: IT Park

17 март куни IT Park  Uzbekistan биносида  Рақамли технологиялар вазир ўринбосари  Рустам Каримжонов ва IT Park дирекцияси вакиллари иштирокида  IT-мутахассисларга субсидия ажратиш мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу тизимни ривожлантириш масаласи  Ўзбекистон президенти раислигида 2023 йилнинг 22 феврал куни тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тилга олинган эди.

Йиғилиш давомида IT-хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлашган IT-таълим марказларига ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун 35 миллион сўмгача субсидия ажратиш тизимини йўлга қўйиш ва уни амалга оширишнинг самарали механизмлари муҳокама қилинди.

Учрашувда 10 дан ортиқ резидент компаниялар вакиллари иштирок этиб, субсия ажратиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг