DataVolt билан маълумотлар марказини қуриш бўйича музокара ўтказилди

14 феврал куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва DataVolt компанияси бош ижрочи директори Ражит Нанда ўртасида учрашув ўтказилди.
Унда DataVolt компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган маълумотлар марказини қуриш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, IT-хизматлар экспорти соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, мавжуд имкониятларни янги босқичга олиб чиқиш, ёш кадрлар тайёрлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Рақамли технологиялар вазири маълумотлар марказларини барпо этиш орқали халқаро йирик IT-компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича амалий ишларни олиб бориш кераклигини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter