Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Болалар ўйинчоғи энергия генераторига айлантирилди 

Болалар ўйинчоғи энергия генераторига айлантирилди 

Фото: 4PDA

Жанубий Хитой технология университети ходимлари сувнинг буғланиш энергиясини электр энергиясига айлантирувчи двигател яратди.  

Ишланма ихчам электроникани қувватлантириш учун ишлатилиши мумкин ва 100 волтдан ортиқ кучланишни таъминлашга қодир.

Технологияни амалга ошириш учун тажриба муаллифлари оддий болалар ўйинчоғидан илҳомланган. Баъзи мактаблар физика тажрибаларини намойиш қилиш учун ичувчи қушдан фойдаланадилар.  

Унинг дизайни иккита шиша колба ва бирлаштирувчи найчани ўз ичига олади. Ўйинчоқ ичида жуда учувчан суюқлик бўлган метиленхлорид (диклорометан) ишлатилади.

Ичувчи қушининг танаси беланчак таянч вазифасини бажарадиган ва учувчи диклорометан билан тўлдирилган бир жуфт пластик оёққа ўрнатилган.  

Кимёвий моддаларнинг бир қисми суюқ ҳолатда, бир қисми эса буғ ҳолатида бўлади. 

Ўйинчоқ олдига бир стакан сув қўйганда, қушнинг "боши" стаканга ботиши билан ичидаги суюқлик буғлана бошлайди. Мато билан ўралган тумшуғи ва босимдаги фарқ туфайли у "бош" сув билан тўлдирилгунча трубка орқали юқори колбага кўтарилади. Шундан сўнг, қуш яна стакан томон эгилади ва жараён такрорланади.

Тадқиқотчилар дизайнни ўзгартириб, ўйинчоқнинг ҳар икки томонига иккита диск шаклидаги трибоэлектрик наногенератор модулларини ўрнатдилар. Трибоэлектрик эффект туфайли компонентлар бир-бирига ишқаланганда электр зарядини олади.

Ўйинчоқнинг янги версияси атиги 100 мл сувдан фойдаланган ҳолда 50 соат ишлади ва 100 волтгача етказиб берди. Бу 20 та уланган LCD экранни, шунингдек, калькулятор ва ҳарорат сенсорларини қувватлантириш учун eтарли эди. Ҳозир олимлар кўпроқ қувват яратишга қодир бўлган сув электр генераторининг янги дизайни устида ишламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг