Дунё бўйлаб 2,6 миллиард одам интернетга уланмаган

БМТнинг технология бўйича агентлиги берган маълумотларга кўра, 2023 йилда дунёда интернетга уланмаган фойдаланувчилар сони 2,6 миллиард кишини ташкил қилган. 2022 йилда бу кўрсаткич 2,7 миллиард эди.
БМТнинг қайд этишича, паст даромадли мамлакатларда интернетга уланишлар сони ўсиб бормоқда. Бу ерда сўнгги бир йил ичида фойдаланувчилар сони қарийб 17 фоизга ошган. Бироқ бу мамлакатларда уланиш ҳали ҳам аҳолининг учдан биридан камроғи учун мавжуд.
Ташкилот 2020 йилда COVID-19 пандемиясининг энг юқори чўққисида кузатилган уланишнинг ўсиши қисқа муддатли бўлганини таъкидлади. Айнан шунинг учун ҳам 2030 йилга бориб бутун Ер аҳолиси интернетга уланишига кафолат йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter