Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бизга қўшни давлатлар электрон ҳукумат соҳасида тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди

Бизга қўшни давлатлар электрон ҳукумат соҳасида тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди

Фото: Digital. uz

Рақамли технологиялар вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бош консуллик бошқармаси бошлиғи Баходур Сафарзода бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида О. Пекос Тожикистон давлатимиз учун яқин давлат эканини билдириб, электрон ҳукумат соҳасида тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, MyID тизимидан фойдаланиш, унинг афзалликлари ҳақида сўз борди ҳамда меҳмонларга ушбу тизимдан электрон хизматлар олиш учун хизмат кўрсатиш марказига бормасдан фойдаланишнинг барча қулайликлари тушунтириб берилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликда ўзаро тажриба алмашишга тайёр эканликларини билдирди ҳамда самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.

Учрашувдан сўнг делегация Ягона интегратор – UZINFOCOM кўргазма залига ташриф буюриб, компаниянинг лойиҳа ва фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг