Қоғоз пул ва пластик картадан тўлаш урфдан қолдими?
“ICTWEEK UZBEKISTAN 2024“ АКТ ҳафталигида Uzinfocom компанияси ўзининг бир қатор лойиҳалари билан иштирок этмоқда.
Жумладан, турли хизматларга хавфсиз ва қулай кириш учун замонавий биометрик идентификация тизими — МyID экотизими ҳафталик иштирокчилари, жумладан шаҳримиз меҳмонларини ҳам бефарқ қолдирмаяпти.
Эндиликда жамоат транспортлари, жумладан, метродан фойдаланиш ва савдо марказларида харидни амалга ошириш учун ҳеч қандай тўлов карталари шарт эмас.
Барчасини бир деганда кафтингиз орқали осонгина тўлашингиз мумкин.
Ҳали кўплаб мамлакатларга кириб боришга улгурмаган ушбу янгилик сизга ҳам қизиқ бўлса telegram каналимиз орқали видеони томоша қилинг.
Ҳамда АКТ ҳафталиги доирасидаги энг сўнгги янгиликларни ict.xabar.uz да кузатиб боринг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter