Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

"АйТи таълим ва фрилансинг“ форуми қандай ўтди?

“ICTWEEK UZBEKISTAN 2024" АКТ ҳафталигининг учинчи кунида Ёшларни АйТи соҳасидаги карерасини янги босқичга олиб чиқишга ёрдам бериш ҳамда уларни АйТи соҳасидаги энг сўнги таълим тенденциялари билан танишиштириш мақсадида " АйТи таълим ва фрилансинг“ форуми ташкил этилди.

Форумни Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов очиб берди.

АКТ ҳафталигига ташриф буюрган меҳмонлар форум давомида “Coursera ва Ўзбекистон ўртасидаги онлайн таълим ва стратегик ҳамкорликнинг аҳамияти“ ҳамда "АйТи секторда ёшлар бандлигини таъминлашда АйТи сертификатларининг ўрни“ мавзусидаги маърузалардан баҳраманд бўлишди.

Шунингдек, хорижда АйТи соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган ватандошларимизнинг видеомурожаатлари ҳам намойиш этилди.

Тадбир давомида, "хорижий компанияларнинг Ўзбекистон АйТи таълим тизимини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси“ ҳамда “ АйТи таълим беришнинг энг қизиқ ва самарали методлари“ мавзусидаги бир қатор панел муҳокамалари бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, АйТи олимпиадалар ва видеоролик танлови ғолиблари, Ал-Хоразмий ворислари ўқитувчиларини, биринчи субсидия олган ўқув маркази ва ТОP IТ академияларини ҳамда АйТи инфлуэнсер-блогерларни  тақдирлаш маросимлари ва турли совринли ўйинлар билан ўтган форум АКТ ҳафталигининг эсда қоларли воқеаларидан бири сифатида тарихга муҳрланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг