Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

АҚШда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

Silkroad Innovation hubда ташкил этилган ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистоннинг АйТи имкониятлари ва мамлакатимизда хорижий компаниялар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот бериш, шунингдек, ватандошлар орқали АйТи аутсорсинг соҳасида АҚШнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан иборат.

Учрашувда Ўзбекистон АйТи хизматлар ва маҳсулотлар экспортини 2030 йилга қадар 5 млрд долларга етказиш, Ўзбекистонни минтақавий АйТи хабга айлантириш, Ўзбекистонда АйТи таълим ва кадрлар тайёрлашга сармоя ва грантлар жалб қилиш мақсадида Америка бозорига кириши масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур учрашувда 80 дан ортиқ иштирокчи қатнашди, улар орасида бизнес вакиллари, давлат хизматчилари, блогерлар, ОАВ вакиллари ва бошқа соҳалардан мутахассислар иштирок этишди.

Шунингдек, учрашувда АйТи соҳадаги ўзгаришлар ва потенциал инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, инглиз тилини биладиган ва АйТи соҳасида дастурлаш хизматларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга қодир мутахассислар сонини кўпайтириш ҳамда экспорт ҳажмини янада ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув сўнгида АҚШда фаолият олиб бораётган АйТи компаниялар вакиллари мамлакатимизда жорий этилган солиқ имтиёзлари, сармоя киритиш, кадрлар танқислигини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган дастурлар, мамлакатимиз бозоридаги АйТи хизматларга бўлган эҳтиёж ва масофавий хизматларни тақдим этишда энг талабгор хизматлар бўйича саволларига жавоб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг