Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Amity университетида битирув маросими бўлиб ўтди

Amity университетида битирув маросими бўлиб ўтди

Фото: Амити университети

Жорий йилнинг 2 декабр куни Тошкент шаҳридаги Amity университетида “Graduation Ceremony: Class of 2023” — талабаларнинг битирув маросими бўлиб ўтди.

Маросим Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижроси билан тантанали очилди. “Amity Education Group” вакили Амол Чауҳан битирувчиларни эришган ютуқлари билан табриклаб, уларни ўз орзулари томон одимлашда давом этишга чақирди.

Маросимда битирувчилар, оила аъзолари, дўстлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этди. 

Битирувчилар университетда ўтказган вақтлари ва илмий йўлларини шакллантирган тажрибалари ҳақида ўртоқлашишди. Профессор-ўқитувчилар, устозлар, сабоқдошлар ва ота-оналарга миннатдорлик билдирилди, хотира учун суратга тушилди. 

2023 йилда Тошкент шаҳридаги Amity университетини 170 га яқин талаба бакалавр даражасини олиб бтирилди. Ҳозирда университетда бакалавр босқичида ахборот технологиялари, компютер инвестициялари, иқтисодиёт, туризм бошқаруви ва бизнес бошқаруви йўналишларда таҳсил бериляпти. Битирувчиларнинг 70 фоиздан ортиғи ишли бўлган: ўз мутахассислиги бўйича Huawei, UzCard, Uztelecom, Aloqabank, EPAM, UzAvto ва бошқа компанияларда ишлашмоқда.

Тошкент шаҳридаги Amity университети Ўзбекистондаги хусусий университетлардан бири ҳисобланади. Университет бакалавриат ва магистратура дастурларининг кенг доирасини таклиф этади. Университет Ҳиндистондаги энг йирик хусусий гуруҳ — “Amity Education Group” аъзоси.

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги Amity университетида 700 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Битирувчиларга Ўзбекистонда ҳам, ундан ташқарида ҳам олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинган Ҳиндистон Amity университетининг намунавий диплом тақдим этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг