Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда рақамли таълимни ривожлантириш учун Швейцариянинг тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан келишув шартномаси имзоланди

Ўзбекистонда рақамли таълимни ривожлантириш учун Швейцариянинг тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан келишув шартномаси имзоланди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссия раҳбари ўринбосари Андрин Финк билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистонда АйТи таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу учрашувда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) ҳамда АйТи таълим уюшмаси ўртасида “Ўзбекистонда АйТи ва рақамли таълим ландшафтини ривожлантириш инклюзив ўсиш учун манфаатдор томонларни боғлаш” лойиҳаси доирасида келишув шартномаси имзоланди.

Ушбу лойиҳа рақамли таълим орқали жамиятда инклюзив ўсишни таъминлаш ва иқтисодий ривожланишни жадаллаштиришни мақсад қилган.

Мазкур лойиҳа доирасида ёшларнинг АйТи саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини тақдим этиш, шунингдек, олис ҳудудларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида аҳолининг рақамли кўникмалари ҳолати таҳлил қилинади, бозор эҳтиёжларига мос янги касблар аниқланади ва АйТи таълим ресурсларини бирлаштирувчи платформа ишлаб чиқилади.

Ушбу лойиҳа доирасида АйТи-таълим йўналишини ривожлантириш учун Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан АйТи таълим уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотига 150 минг доллар миқдорида Грант маблағи ажратилди.

Таъкидлаш лозимки, Швейцария билан олиб борилаётган ушбу ҳамкорлик мамлакатда рақамли трансформация жараёнини тезлаштиради, иқтисодий имкониятларни кенгайтиради ва Ўзбекистоннинг АйТи бозорида халқаро рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг