20 нафар ўқувчи дастурлаш бўйича бепул ўқийди

Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги 118-мактабда ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон президенти администрацияси масъул ходими Зафар Нурматов, Рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари Рустам Каримжонов, Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдиновлар иштирок этди.
Ушбу учрашувдан асосий мақсад дастурлашга қизиқиши юқори, бироқ имконияти етарли бўлмаган ўқувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш эди.
Учрашув якунида 20 нафар ўқувчи ёшларга Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги Рақамли технологиялар ўқув марказида бепул таълим олиш учун ваучерлар топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter