Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzPost да “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

UzPost да “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Ёшлар ойлиги муносабати билан 19 июн “Ўзбекистон почтаси” АЖ да бош директор А.Файзуллаев ва ёшлар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” очиқ мулоқоти ўтказилди. 

Мулоқотда “Ўзбекистон почтаси” АЖ да фаолият олиб бораётган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Очиқ мулоқот давомида фаол ёшлардан бўлган Маркетинг бўлими бошлиғи Ж.Жахонгиров ҳамда Ш.Орифжоновлар сўзга чиқиб почта соҳасини ривожлантиришда ёшларнинг тутган ўрни ҳамда ютуғлари ҳақида тақдимот ўтказишди.

Видео ҳаволаси: https://youtu.be/zsgYiPnfw1U?si=V9ZwE9PXgAIFVEC_

Тадбир сўнггида Республика бўйича “Ўзбекистон почтаси” АЖ ҳаётидаги фаол иштироки, меҳнатсеварлиги, касбий ўсишга интилувчанлиги, тиришқоқлиги ва UzPost ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ҳамда “Ёшлар куни” муносабати билан 20 та ёш тақдирланди.                                                                                                                            

Мазкур очиқ мулоқотдан кўзланган асосий мақсад — ташкилот тизимидаги ёшларни тинглаш, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашдир!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг