Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жорж Вашингтон университети билан IT таълим бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети билан IT таълим бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

Фото: Digital.uz

АҚШдаги Жорж Вашингтон университети раҳбарияти билан учрашув доирасида Ўзбекистонда IT таълим соҳасини ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилиш, хусусан Computer engineering ва Applied science йўналишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Жорж Вашингтон университети ижрочи директори Британи Райт, университет декани Жон Лач ва бошқалар иштирок этишди.

Университет раҳбарияти IT таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш қизиқишини билдириб, жорий йил октябр ойида Ўзбекистонга амалий ташриф билан келишини маълум қилди.

Маълумот учун: George Washington University — хусусий тадқиқот университети ҳисобланиб, 1821 йилда Вашингтонда ташкил этилган. Университет АҚШдаги энг йирик университетлардан бири бўлиб, унда 200 дан ортиқ бакалавриат ва магистратура дастурлари мавжуд. Ҳозирда ушбу университетда 26 мингга яқин талаба таҳсил олади. Times Higher Education рейтинг агентлиги талқинига кўра, ушбу университет жаҳонда 201–250-ўринларда, АҚШда эса 72-ўринда туради.

Манба: gov.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг