Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск таҳсил олган биринчи университет жар ёқасида

Илон Маск таҳсил олган биринчи университет жар ёқасида

Фото: Ferra

Канадада етакчилардан саналган Квинс университети (Queen's University) инқироз ёқасига келиб қолди, эътиборли жиҳати, бу Илон Маск таҳсил олган илк университет ҳамдир.

Федерал молиялаштиришнинг қисқартирилиши, талабаликка иштиёмадларнинг камайиши ва инфляция университетни молиявий муаммоларга дучор қилди.

Оғир вазият сабаб университет раҳбарияти айрим дастур ва факултетларни ёпишга мажбур бўлди, янги ходимларни ишга олишни тўхтатди.

1841 йилда асос солинган Queen's University ўз академик ютуқлари ва таниқли битирувчилари билан машҳур — улар орасида Илон Маск ҳам бор. Аммо тинмай ўсиб бораётган бюджет тақчиллиги инқироз хавфини солиб турибди.

Университет муаммо билан курашишда давом этяпти, келажак эса мавҳумлигича қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг