Xiaomi геймерлар учун катта телевизор чиқарди

Xiaomi компаниясининг Redmi бренди катта диагоналли, 120 Гц частотали матрицага эга, ҳамёнбоп янги телевизори — Redmi А75 2024 сотуви олдиндан бошланганини эълон қилди.
Redmi А75 2024 телевизорида 75 дюймли панел 4К пикселлар сонига ва 120 Гц тасвирни янгилаш тезлигига эга бўлиб, бу тасвирнинг юқори равшанлиги ва силлиқлигини таъминлайди. Бундай хусусиятлар телевизордан ўйин қурилмаси сифатида фойдаланиш имконини беради. Бундан ташқари, янги телевизорда Delta E ранг аниқлиги 2 дан кам эканлигини айтилмоқда.
Қурилма Arm Cortex-А35 ядроли процессор, 2 Гб тезкор хотира ва 32 Гб ички хотира билан жиҳозланган. Телевизор икки диапазонли Wi-Fiни қўллаб-қувватлайди ва ҳар бири 10 Вт қувватга эга иккита динамиги бор, HDMI, USB, Ethernet каби бир нечта портларга эга.
Хитойда Redmi А75 2024 нархи — 2999 юан (420 доллар атрофида)ни ташкил этди, бу уни турдош сегментдаги энг арзон телевизорлардан бирига айлантиради. Қурилма 30 ноябрдан сотувга чиқарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter