Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Xiaomi, Redmi ва POCO смартфонларида носозлик кузатилди

Xiaomi, Redmi ва POCO смартфонларида носозлик кузатилди

Фото: Rbtshki

Россия аҳолиси Xiaomi, Redmi ёки POCO смартфонлари тўсатдан чексиз қайта ишга туша бошлаётгани ҳақида шикоят қилмоқдалар.

Компания муаммони аллақачон тасдиқлаган ва уни "имкон қадар тезроқ" ҳал қилишга ваъда берган. Айни пайтда улар фақат битта тавсияни беришади - маълумотлар йўқолиши билан созламаларни завод параметрларига қайтариш.

Ушбу ҳолатларда қуйидаги вазифаларни бажаришингиз мумкин:

  1. Қайта ишга туширилгандан сўнг пайдо бўладиган "Асосий меню"дан "Маълумотларни ўчириш"ни танланг (овоз баландлиги тугмачалари ёрдамида меню бўйлаб ҳаракатланинг, қулфлаш тугмаси билан тасдиқланг);
  2. Энди “Барча маълумотларни ўчириш” → “Тасдиқлаш” ни танланг;
  3. Қайта тиклаш тугашини кутинг.

Муаммо қачон бартараф этилиши номаълум. Айни пайтда, агар сизнинг Xiaomi/ Redmi/POCO дастурий таъминот янгиланишини олган бўлса, юклаб олишни бекор қилган маъқул.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг