Samsung қаторасига 18-марта жаҳон телевизорлар бозорида биринчи бўлди
Omdia таҳлил компанияси 2023 йилда жаҳон бозорида энг кўп телевизор сотган компаниялар рейтингини эълон қилди.
2006 йилдан буён бозор етакчиси бўлиб турган Samsung яна ушбу мақомни сақлаб қолди.
Samsung Electronics компаниясининг глобал телевизорлар бозоридаги улуши 2023 йилда 30,1 фоизни ташкил қилди. Ўтган йили компания QLED ва Neo QLED туркумига мансуб қурилмаларидан 8,31 миллионтасини сотди, 2017 йилдан буён эса жами сотилган телевизорлари сони 44 миллионтадан ошди.
2023 йилда Samsung телевизорлари премиал сегмент ($2500 дан қиммат)да ўрнини янада мустаҳкамлаб, улуши 60,5 фоизга етди, яъни бир йил олдингидан 12,2 фоиз юқори. Улкан телевизорлар (диагонали 75 дюймдан катта) сегментида Samsung 33,9 фоиз улуш билан етакчилик қилди, бунга асосан 98 дюймли Neo QLED телевизорлари эвазига эришилди.
Аввалроқ, CES 2024 кўргазмасида компания “сунъий интеллектли экранлар янги асри” бошланганини эълон қилиб, 3-авлод NQ8 AI процессорини тақдим этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter