Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Xiaomi энг арзон Wi-Fi 7 роутерини тақдим этди

Xiaomi энг арзон Wi-Fi 7 роутерини тақдим этди

Фото: en.xiaomitoday

Хитойда Xiaomi компаниясининг BE3600 2.5G моделидаги арзон роутери сотуви бошланди. Қурилма энг сўнгги Wi-Fi 7 симсиз алоқа стандартини қўллаб-қувватлайди. У рақобатчилардан 3600 МБ/с гача бўлган юқори унумдорлиги, ақлли уланиши ва ниҳоятда ҳамёнбоп нархи билан ажралиб туради – атиги 249 юан ёки 34 доллар.

Wi-Fi 7-ни қўллаб-қувватлаш туфайли маршрутизатор максимал тезликка эришиш учун иккита маълумот узатиш диапазони (MLO технологияси), яъни 2,4 гигагерцли ва 5 гигагерцли частоталарни бирлаштира олади. Компания маълумотларига кўра, янги маҳсулот Wi-Fi 6 стандартидан реал ўтказувчанлик бўйича 44 фоизга, назарий жиҳатдан эса 48 фоизга ошиб кетган. Роутер шунингдек, 4KQAM (квадрат амплитудали модуляция) технологиясини ва OFDMA технологиясини қўллаб-қувватлайди - улар уланган қурилмалар эҳтиёжларига қараб ресурсларни оптимал тақсимлаш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг