Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Microsoft мобил қурилмалар учун ўйинлар дўконини яратмоқчи

Microsoft мобил қурилмалар учун ўйинлар дўконини яратмоқчи

Фото: 3dnews

Microsoft компанияси мобил қурилмалар учун ўзининг ўйинлар дўконини ишга тушириш режасини эълон қилди. Бу Microsoftнинг Apple ва Google билан рақобатлашишидан даракдир.

Компания стратегияси мобил ўйинлар сегментида монетизация имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Дўконни ишга туширишнинг аниқ санаси тилга олинмади, лекин бу яқин келажакда рўй беришига ишонч билдирди.

Мобил бозорда Microsoft ўз мавқеини, хусусан, Activision Blizzardни 69 миллиард долларга сотиб олиш орқали мустаҳкамламоқчи. 2022-йилда мобил ўйинлар бозорида пасайиш кузатилган, ўйинчилар ўтган йилга нисбатан 5 фоизга камайган. Мутахассисларнинг фикрича, бу тенденция жорий йилда ҳам давом этади.

Xbox булутли ўйин технологияси аллақачон мобил телефонларда катта ўйинларни ўйнаш имконини беради, аммо ҳозирги мобил иловалар бозорида фойдаланувчилар чекланган танловга дуч келишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг