Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лицензиясиз электролёт ҳайдашга нима дейсиз?

Лицензиясиз электролёт ҳайдашга нима дейсиз?

Фото: Яндекс

Жорий йилнинг ёз мавсумидан эътиборан, АҚШда электролётлар сотуви бошланади. Энг асосийси, уни бошқариш учун учувчи лицензияси шарт эмас.

Қурилма Pivotal стартапи томонидан Google бошқарувчиси Ларри Пейж кўмагида яратилган.

У 100 км/соат тезликка чиқа олади ва бир қувватланишда 32 км масофагача парвоз қилади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, электролётларни бошқариш дронни бошқаришдек жуда осон, ҳар эҳтимолга қарши баллистик парашюти ҳам бор.

Электролётларнинг нархи 190 000 доллардан бошланади.

Боз устига, нарх ичига ўқитиш ва уни олиб юриш учун трейлер ҳам киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг