IT Park ва Coursera Uzbekcoders.uz онлайн курсларининг янги маҳаллий платформасини ишга туширади

IT Park Coursera билан ҳамкорликда Uzbekcoders.uz онлайн курсларининг янги маҳаллий платформасини ишга туширади.
Uzbekcoders — бу энди ягона таълим портали кўринишидаги One Million Uzbek Coders (OMUC) лойиҳасининг қайта ишга туширилиши.
Мақсад ўзгаришсиз қолди — яшаш жойи, жинси, даромад даражаси ва тайёргарлигидан қатъи назар, IT-таълимни ҳамма учун очиқ қилишдан иборат.
Бепул курслар дастури бутунлай янгиланди. Энди рўйхатга data science, сунъий интеллект, технология, бизнес ва soft skills бўйича яна 10 000 та курс қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, Coursera халқаро миқёсдаги онлайн таълим платформаси бўлиб, у дунёнинг 275 та етакчи университети, жумладан, Стенфорд, Принстон, Пенсилвания, Жонс Ҳопкинс университетлари, Калифорния технология институти ва бошқалар билан ҳамкорликда курслар яратади.
Coursera платформаси ўқувчилари уйдан чиқмаган ҳолда қуйидагиларга эга бўладилар:
- халқаро бозорда тан олинган сертификат;
- карьера бошлаш ёки уни ривожлантириш учун зарур билим;
- қимматбаҳо совғалар билан танловларда, энг яхши мутахассислар билан конференцияларда қатнашиш имконияти;
- ҳар қандай курсни муваффақиятли тамомлаган тақдирда фоизсиз кредит олиш ҳуқуқи;
- муайян курсга сарфланган маблағни 50 фоизгача қайтариш имконияти;
- 10 000 дан ортиқ курсларга йиллик кириш имкони.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter