Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сизни АйТи университетлари ўқитувчи ва талабалари учун махсус бепул онлайн вебинарга таклиф қиламиз!

Сизни АйТи университетлари ўқитувчи ва талабалари учун махсус бепул онлайн вебинарга таклиф қиламиз!

Бугунги кунда рақамли таълим тобора оммалашиб, талабалар ва ўқитувчилар учун чексиз имкониятлар яратмоқда. Айниқса, Coursera каби глобал платформалар ёрдамида сифатли таълим олиш, янги касбларни ўрганиш ва замонавий кўникмаларни эгаллаш мумкин.

Шу мақсадда ушбу бепул онлайн вебинар ташкил этилмоқда. Унда Courseraдан самарали фойдаланиш, тўғри курсларни танлаш ва сунъий интеллект ёрдамида таълимни яхшилаш усуллари ҳақида маълумот берилади.

Сана: 6 март

Вақт: 16:00

Формат: Онлайн

Ҳавола: https://coursera.zoom.us/j/91483125648

Меҳмонлар:

🔹 Вера Игнатьева – Coursera компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақалари корпоратив мижозлар муваффақияти бўлими бошлиғи

🔹 Хуршиджон Худойбердиев – Профессор, таълимда сунъий интеллектни жорий этиш бўйича мутахассис

Вебинарда нималар ҳақида билиб оласиз?

✅Coursera платформасидан фойдаланиш ва унда таълим олишнинг афзалликлари

✅ Талабалар учун энг муҳим кўникмалар ва уларни ривожлантириш йўллари

✅ Сунъий интеллект мураббийи ва у орқали ўқиш самарадорлигини ошириш

✅ Courseraда курс яратиш ва нуфузли университетлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари

✅ Ўқув жараёнида қўллаб-қувватлаш хизматларидан қандай фойдаланиш мумкин?

Савол-жавоб сессияси:

Вебинар давомида Coursera ва IT Education Association орқали қандай ёрдам олиш мумкинлиги ҳақида ҳам тўлиқ маълумот берилади.

Рўйхатдан ўтиш шарт эмас, вебинар ҳаволаси орқали қўшилинг: https://coursera.zoom.us/j/91483125648

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг