Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда “HACK4REGION” танлови бўлиб ўтди

Жиззахда “HACK4REGION” танлови бўлиб ўтди

3 кун давом этган ҳакатон танловда 17 жамоадан иштирок этган 85 нафар ташаббускорлар сунъий интеллект, рақамлаштириш, киберхавфсизлик, хизматлар соҳаси, электрон тижорат бозори, соғлиқни сақлаш технологиялари йўналишлари бўйича берилган вазифа ва топшириқларга ўз дастурий ечимлари билан иштирок этишди.

Жамоалар томонидан вазифаларга тезкорлик билан оқилона ҳамда ноодатий ёндашувлар орқали ечимлар таклиф қилиш, технологияларни мужассамлаштириш орқали қизиқарли ва истиқболли лойиҳалар тақдим этилди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан тақдим этилган ечимларнинг техник ва инновацион янгилиги, долзарблиги, афзалликлари, жамоавий ишлаш салоҳияти ҳамда лойиҳани амалга оширишнинг самарадорлиги каби хусусиятлар асосида баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Тадбир якунида ғолиб бўлган 3 та жамоалар ҳамда 3 та номинация (энг фаол, энг ёш ва энг инновацион лойиҳа) эгалари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ҳамда “COURSERA” платформасидаги IТ курсларда бепул таҳсил олиш учун ваучерлар билан тақдирландилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг