Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

iPhone 15 Proнинг нархи маълум бўлди

iPhone 15 Proнинг нархи маълум бўлди

Фото: Cnbc.com

Саноат медиа манбалари iPhone 15 Pro ва 15 Pro Max  флагманлари iPhone 14 Pro ва 14 Pro Maxдан 100-200 долларга қимматроқ бўлишини аниқлади. 15 Proнинг минимал нархи 1099 доллар, 15 Pro Max  - 1199 долларни ташкил қилади. Таққослаш учун iPhone 14 Pro ва 14 Pro Maxнинг сотувга чиқарилган версиялари мос равишда 999 ва 1099 долларга баҳоланган.

Смартфонлар бозори йил давомида қарийб беш фоизга пасайган. Журналистлар, шунингдек, Apple 2022 йилга қараганда камроқ флагман қурилмалар сотиши мумкинлигини таъкидладилар. Компания дастлаб етказиб берувчилардан 83 миллион дона смартфон буюртма қилишни режалаштирган, кейин эса прогнозни 77 миллион донагача ўзгартирган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, линиянинг асосий қурилмалари – iPhone 15 ва 15 Plus нархи iPhone 14 ва 14 Plusга нисбатан ўзгаришсиз қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг