Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OnePlus 12 экрани iPhone 15 Pro Maxникидан икки баравар ёрқинроқ экан

OnePlus 12 экрани iPhone 15 Pro Maxникидан икки баравар ёрқинроқ экан

Фото: Ichip.ru

OnePlus компанияси OnePlus 12 смартфони чинакам ноёб OLED дисплейга эга бўлишини эълон қилди. Гап шундаки, унинг энг юқори ёрқинлиги 4500 нитга тенг бўлади. Бу саноатдаги рекорд қийматдир.

Таққослаш учун, ҳозирги iPhone 15 Pro Max флагмани максимал ёрқинлиги 2000 нитга, Samsung Galaxy S23 Ultra эса 1750 нитга тенг.

Смартфон 120 Гц кадр частотали 6,82 дюймли дисплей билан жиҳозланади. Snapdragon 8 Gen 3 да ишлайди ва 5400 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлиб, 100 ваттли симли ва 50 ваттли симсиз қувватланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг