Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OnePlus 12 флагмани халқаро бозор учун тақдим этилди

OnePlus 12 флагмани халқаро бозор учун тақдим этилди

Фото: Lowyat.NET

OnePlus 12 флагман смартфонининг халқаро талқини расман тақдим этилди.

Глобал версия, 24 Гб/1 Тб оператив/ички хотира йўқлигини айтмаганда, Хитойдагисидан деярли фарқ қилмайди.

OnePlus 12 смартфонида 4 нанометрли Snapdragon 8 Gen 3 процессори, 16 Гб оператив хотира (LPDDR5X) ва 512 Гб гача флеш-хотира (UFS 4.0) ўрнатилган.

Смартфоннинг 6,82 дюймли LTPO4 AMOLED-дисплейи 3168 × 1440 пиксел, 120 Гц гача динамик янгиланиш частотасига эга. Экран ёрқинлиги: HDR-контентдан фойдаланганда — 4500 кд/м2 гача, одатий фойдаланишда — 1600 кд/м2 гача.

Асосий камералар технологиялари Hasselblad компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган, 50 мегапикселли бош сенсор (Sony Lytia-808), 64 мегапикселли OmniVision OV64B телеобъективи ва 48 мегапикселли Sony IMX581 кенг бурчакли объективи. Селфи-суратлар учун 32 мегапикселли камерадан фойдаланилади.

Сиғими 5400 мАс га тенг аккумулятор тезкор қувватлаш технологиясига эга: симли — 100 Вт гача, симсиз — 50 Вт гача, 10 Вт ли симсиз тескари (бошқа қурилмаларни) қувватлаш функцияси бор.

Яшил ва қора рангларда чиқарилган OnePlus 12 нархлари:

  • 12/256 Гб — $800;
  • 16/256 Гб — $900.

Смартфонлар сотуви 6 февралдан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг