Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google Pixel 8 Pro камераси iPhone 15 Pro Maxни ҳам ортда қолдирди

Google Pixel 8 Pro камераси iPhone 15 Pro Maxни ҳам ортда қолдирди

Фото: 4PDA

Pixel 8 Proда янгича видео такомиллаштириш функцияси пайдо бўлди. Энди у ҳатто iPhone 15 Pro Maxни ҳам ортда қолдириши мумкин. Чунки Google ўзининг янги смартфонлари Apple смартфонларига қараганда яхшироқ суратга туширишини маълум қилди.

Бу ҳаттоки солиштирув натижларида ҳам ўз тасдиғини топди. Шуни таъкидлаш керакки, контент сифатини яхшилаш учун сиз 30 кадр/с тезликда максимал 4К тасвирларни суратга олишингиз мумкин.

Тўғридан-тўғри таққослашга келсак, тасвирни ёритишда фарқ унчалик катта эмас. Агар видеода ёруғлик етишмаса, Video Boost функцияси ёрдамида расмнинг ёрқинлигини сезиларли даражада ошириш ва шовқинни йўқ қилиш мумкин.

Кам ёруғликда туширилган тасвирларга ана шундай ишлов берилиши оқибатида Pixel 8 Proда олинган видеолар сезиларли даражада ёрқинроқ ва тиниқроқ бўлади. Айнан шу туфайли ҳам Pixel 8 Pro қурилмаси iPhone 15 Pro Maхга бемалол тенглаштирилмоқда.

Ҳозирча Video Boost функцияси фақат Pixel 8 Proдагина мавжуд, аммо кейинчалик оддий Pixel 8 смартфонларида ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг