iPhone 15 Pro Max камерофонлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади
DxOMark камерофонлар рейтингини маълум қилди. Унда iPhone 15 Pro Max 154 балл тўплади ва умумий рейтингда иккинчи ўринни эгаллади, фақатгина HUAWEI P60 Proга 2 очкога ютқазди ва OPPO Find X6 Proдан 1 баллга ўзиб кетди.
iPhone 15 Pro Max барча шароитларда ҳам ажойиб суратлар олади. Портретларнинг юқори сифати, аниқ ранглар, тез ва аниқ автофокус билан ажралиб туради.
Аммо ёруғлик шароитида узоқ фокуслаш вақти, рақамли zoom сифати пастлиги, суратдаги баъзи маркали хусусиятларни фақат Apple экотизимида кўриш мумкинлиги камчиликлар қаторида санаб ўтилган.



Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter