Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

DxOMark экспертлари iPhone 15 Pro дисплейига неча баҳо қўйишди?

DxOMark экспертлари iPhone 15 Pro дисплейига неча баҳо қўйишди?

Фото: MacRumors

DxOMark экспертлари iPhone 15 Pro дисплейини синовдан ўтказиб, натижасини эълон қилишди.

Синовлар жараёнида 15 Pro “акаси” — 15 Pro Max даражасида натижа кўрсатди ва ҳатто энг муҳим йўналишлардан бирида деярли энг юқори натижага эришди.

Маълумот учун: iPhone 15 Pro смартфонига 6,1 дюймли, томонлар нисбати 19,5:9 га тенг OLED-экран (1179x2556 пиксел, 120 Гц частотали)  ўрнатилган.

Экспертлар ушбу айфон экрани турли ёруғлик шароитларида, жумладан, кундузги ёруғликда, ўқиш учун яхши эканини эътироф этишди, фотосуратларни томоша қилишда рангларнинг бойлиги, кадрлар йўқолиб қолганида созламаларни бошқариш аъло даражада эканини мақташди.

Албатта, минус (камчилик)лар ҳам йўқ эмас. Масалан, айрим фотосуратлар ва видеолардаги тўқ сариқ спектрда инсон териси ранги сезиларли равишда ўзгариши, HDR10 сифатли контентни томоша қилганда констрастлар етишмаслиги, қолаверса, экран янгиланиш частотаси оқсаши кузатилган.

Барча синовлар якунларига кўра, iPhone 15 Pro смартфони 149 балл тўплаб, лабораториянинг солиштирма рейтингида 6-поғонада жойлашди. Ултрапремиал тоифага кирувчи смартфонлар орасида эса ушбу айфон экрани зўрлиги бўйича — бешинчи ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг